Ана шу мақсадда Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан бошқарма шахсий таркибининг оила аъзолари билан яқиндан танишиш, ходимларнинг оиласидаги мавжуд муаммоларни ўрганиш, таклиф ва тавсиялар олиш юзасидан уларнинг яшаш хонадонларига бориб учрашувлар ташкил этиб келинмоқда.
Учрашувларда ходимларнинг ёш фарзандларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, фарзанд тарбиясига эътиборини қаратиш, ишсизлик даражаси, оиладаги психологик, иқтисодий, маънавий-ахлоқий, ижтимоий омилларни ўрганиш, ходимларнинг оила аъзоларини коррупция иллатларига нисбатан муросасиз муносабатини шакллантириб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, 2020 йилнинг шу кунига қадар 20 та ходимларнинг оила-аъзолари билан учрашувлар ўтказилди. Ҳозирда мазкур йўналишда олиб борилаётган тадбирлар давом этмоқда.
30.01.2020