Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Олот чегара божхона постида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди
1198
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда бўлиб ўтган ёшлар билан учрашувида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, Божхона органлари сафига шижоатли, интилувчан, илмга чанқоқ ёшларни жалб қилиш, соҳага бўлган қизиқишни ҳозирдан шакллантириш мақсадида мактаб ўқувчилари ўртасида кенг тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Олот чегара божхона постида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона постида 200 га яқин ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Тадбир давомида божхона ходимлари ўқувчи ёшларга божхона соҳаси фаолияти ва вазифалари ҳақида тушунтириш бериб, “Олот” чегара Божхона пости хизмат вазифаси ва иш фаолияти билан ёшларимизни яқиндан таништириб ўтилди.

Келажакда божхоначи бўламан деган ўқувчиларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29-апрелдаги 365-сонли “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори талаблари билан таништириб ўтишди.

Учрашув якунида соҳа ходимлари томонидан ўқувчиларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар берилди.

30.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг