Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари фуқаро Т.А. томонидан 4 млрд. 162 млн. 888 минг сўм имтиёз асосида олиб кирилаётган автокран воситасининг ёрлиқларидаги маълумот билан автомашинанинг ҳолатини тегишли идоралар билан ҳамкорликда экспертизадан ўтказишди.
Натижада, мазкур автотранспорт воситаси ҳужжатларда кўрсатилганидек 2018 йилда эмас, балки 2007 йилда ишлаб чиқарилгани маълум бўлди.
Юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
30.01.2020