Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Янгиқўрғон туманининг чегара олди ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбирда Янгиқўрғон тумани Исковот қишлоғи марказида фуқаро Х.Р. бошқарувидаги “Дамас”, фуқаро С.М. бошқарувидаги “Кобальт” ҳамда фуқаро О.И. бошқарувидаги “Дамас” автомашиналари тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада ушбу автомашиналарда Ўзбекистон Республикасидан қўшни мамтакатга олиб чиқиб кетиш учун мўлжалланган ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 13 миллион сўмлик 317 кг латун ва 924 кг мис рангли металл парчалари борлиги аниқланди.
Шунингдек, яна бир ҳолатда Янгиқўрғон туманида ҳаракатланаётган фуқаро Т.Ш бошқарувидаги “ВАЗ 2107” русумли автомашина белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада ушбу автомашинада ҳам умумий қиймати 3,2 миллион сўмлик 280 килограмм мис рангли металл парчалари борлиги аниқланди.
Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 6 июндаги 425-сон Қарорига асосан жисмоний шахслар ҳам металл парчаларини эркин нархларда “Ўзметкомбинат” ва “Ўзиккиламчиранглиметалл” акционерлик жамиятларига топширишлари мумкин.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
30.01.2020