Жумладан, “Тошкент” халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаро У.Н.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахснинг эгнидаги кийимлари орасида божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ва декларацияда кўрсатилмаган умумий қиймати 38 миллион сўмлик тилладан ясалган заргарлик буюмлари яширилганлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда, Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижий мамлакатга учиб кетаётган фуқаро Н.С. тўхтатилиб, ўрнатилган тартибга мувофиқ, холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.
Натижада, унинг ҳам эгнидаги кийимлари орасида декларацияда ёзилмаган ва божхоначиларнинг сўровида маълум қилинмаган умумий қиймати 45,5 миллион сўмлик 2 дона 130 грамм оғирликдаги қуйма тиллалар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
30.01.2020