Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Психотроп дори воситалари савдосига чек қўйилди
1178
Божхона органлари томонидан психотроп дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Психотроп дори воситалари савдосига чек қўйилди

Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизилиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида психофаол дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида, фуқаролар Т.Ж., Қ.Ш.,  Б.Д. ва Н.З.лар ўзаро тил бириктириб, умумий миқдори 51 дона бўлган “Regapen” номли психофаол дори воситаларини яширинча сотаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

30.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг