Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширинча олиб кирилаётган маҳсулотлар фош бўлди
1358
Юртимизга сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини ноқонуний олиб киришга уриниш ҳолатларига божхона органлари томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Яширинча олиб кирилаётган маҳсулотлар фош бўлди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро А.В. бошқарувидаги “Дамас” автомашинаси белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомашинада қўшни мамлакатдан ноқонуний олиб кирилган, хорижда етиштирилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган, жами 18,4 миллион сўмлик 657 килограмм цитрус мевалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

30.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг