Хусусан, Навоий халқаро аэропорти орқали “Навоий-Москва” йўналишидаги авиарейс билан учиб кетаётган фуқаро божхона назоратининг “яшил” йўлагидан ҳаракатланиш чоғида унга тегишли бўлган қўл юки рентген аппарати орқали текширилди.
Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва мамлакатимиздан олиб чиқилиши ман этилган 5 дона қадимий аҳамиятга эга бўлган тангалар борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
28.01.2020