Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Учқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида туманнинг чегара олди ҳудудида фуқаро Э.Ҳ.га тегишли бўлган юклар белгиланган тартибда, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, унинг юклари орасида қўшни мамлакатдан ноқонуний олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган, жами 40 миллион сўмлик 9360 дона чўғланма лампочкалар ҳамда 106 дона эркаклар кийим-кечак маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 октябрдаги “Энергияни тежайдиган лампалар маҳаллий ишлаб чиқарилишини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 299-сонли қарорига кўра, электр чўғланма лампаларни 2016 йил 1 июлдан эркин муомалага чиқариш ва 2017 йил 1 январдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилиниши тақиқланган.
29.01.2020