Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг мазмун-моҳияти тушунтирилди
1157
Хабарингиз бор, 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳрири амал қила бошлади. Айтиш керакки, буни кенг аҳоли қатламига тушунтириш, бу борада уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш муҳим вазифа ҳисобланади.
Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг мазмун-моҳияти тушунтирилди

Шу кунларда Сирдарё вилоятида янги таҳрирдаги солиқ кодекси, шунингдек, унга кўра божхона соҳасига оид янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини аҳоли, тадбиркорлар ва жамоатчилик ўртасида кенг ёритиш бўйича вилоятнинг солиқ, молия, адлия ва божхона бошқармалари ҳамда  бошқа тегишли ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси “Гулистон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида семинар тарзида ташкил этилди.

Тадбирда тадбиркорлик субъектлари, юридик ва жисмоний шахслар иштирок этишди.

Йиғилишда мутахассислар томонидан солиқ кодексига киритилган ўзгартишлар ва божхона қонунчилигидаги янгиликлар  ҳақида кенг тушунтиришлар берилди. Шунингдек, тадбиркорлар томонидан берилган саволларга соҳа ходимлари томонидан содда тилда жавоблар қайтарилди.

Бундан ташқари ўтказилган ҳар бир тадбир иштирокчиларига Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришлар ҳақида тайёрланган кўргазмали материаллар тарқатилди.

28.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг