Ушбу қонуннинг моҳияти ва унинг божхона органлари фаолияти билан боғлиқ бўлган бир қатор муносабатларга киритилган ўзгартиришлар хусусида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Нукус” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида брокерлик фирмалари ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда божхона пости раҳбари ва ходимлари томонидан ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига Юртбошимиз ва ҳукуматимиз томонидан экспортни жадаллаштириш ва импортни оптималлаштириш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун импорт товарларга нисбатан божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилаётгани тўғрисида маълумотлар берилди.
Йиғилиш якунида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва йиғилиш катнашчилари янги таҳрирдаги солиқ кодекси ва божхона расмийлаштируви бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар олишди.
28.01.2020