Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Поезд орқали 1 миллиард сўмдан ортиқ сифатсиз маҳсулотларни олиб киришга уринган қонунбузарлар “қопқон”га тушди
1731
Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари вакиллари билан ҳамкорликда сифати кафолатланмаган биологик фаол қўшимчаларни олиб киришга бўлган уринишни ўз вақтида бартараф қилишди.
Поезд орқали 1 миллиард сўмдан ортиқ сифатсиз маҳсулотларни олиб киришга уринган қонунбузарлар “қопқон”га тушди

Хусусан, тезкор тадбир давомида “Уфа-Тошкент” йўналиши бўйича кириб келган поезд “Келес” темир йўл чегара божхона постида белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Фуқаролар Б.Р. ва К.Б.лар томонидан олиб келинаётган 7 дона жомадонларда 3000 дона “Samyun Wan”, 30 377 дона “Montalin” номли биологик фаол қўшимчалар ҳамда 85 дона аёллар кийим кечаклари яширин тарзда олиб келинаётганлиги аниқланди.

Аниқланган товар-моддий бойликларни қабул қилиб олувчи шахсларни фош этиш мақсадида, тезкор тадбир давом эттирилди.

Тадбир давомида, “Тошкент Шимолий” темир йўл вокзалида кутиб турган фуқаролар В.А. ва С.Ф. юкни қабул қилиб,  “Дамас” русумли транспорт воситасига юклаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Аниқланган товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати 1 миллиард 38,5 миллион сўмни ташкил қилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

29.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг