Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан пойтахтимизда фаолият юритаётган иккита корхона номига хориждан темир йўл контейнерларида келган юкларни божхона кўригидан ўтказиш давомида божхона юк декларацияларида ҳамда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати салкам 144,5 миллион сўмлик 9 минг метр матолар ҳамда ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча 165 та тўплам Автомашиналар учун пластик поликлар борлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда, “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимларига декларацияловчи шахс Ж.Э. тақдим этган божхона юк декларациясида товарнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди текширилганида, ушбу шахс товар кодини нотўғри таснифлаб божхона расмийлаштирувига тақдим этганлиги аниқланди.
Натижада давлат бюджетига қўшимча 13,2 миллион сўм божхона тўловлари ундирилди.
Шунингдек, “Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан корхона номига келган товарлар божхона юк декларацияси ҳамда юк кузатув ҳужжатлари асосида божхона кўригидан ўтказилганида ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган 212,5 миллион сўмлик товарлар борлиги маълум бўлди. Мазкур товарлар “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилганда, салкам 73,5 миллион сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланади.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
29.01.2020