Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширинча олиб келинаётган 20 миллион сўмдан зиёд заргарлик буюмлари тўхтатиб қолинди
1692
Қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмларининг яширин йўллар билан олиб ўтилишига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Яширинча олиб келинаётган 20 миллион сўмдан зиёд заргарлик буюмлари тўхтатиб қолинди

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси фуқароси А.И. қўшни давлатдан Ўзбекистон Республикасига “Жартепа” чегара божхона пости орқали кириб келар экан, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, фуқаро А.И. умумий қиймати 20 миллион сўмдан ортиқ бўлган жами 503 грамм кумушдан ясалган заргарлик буюмларини божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахслар томонидан вазни 65 граммгача бўлган қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини божсиз олиб киришга рухсат этилган.

29.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг