Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Психотроп моддаларни яширинча олиб кирилишига чек қўйилди
1266
Амалдаги тартибларга кўра, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни почта жўнатмаларида, шу жумладан халқаро почта жўнатмаларида жўнатиш қатъиян тақиқланган.
Психотроп моддаларни яширинча олиб кирилишига чек қўйилди

Аммо шунга қарамай, почта жўнатмалари орқали таркибида психотроп ва наркотик моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини жўнатиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Бош почтамт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан фуқаролар Х.Н., Д.Ж. ва Б.А. номига хориждан юборилган почта жўнатмалари назоратдан ўтказилганида, унда декларацияда кўрсатилмаган  130 дона таркибида “псевдоэфедрин” психотроп моддалари мавжуд бўлган дори воситалари ҳамда 50 дона таркибида психотроп моддалари мавжуд “Феназепам” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Шунингдек, фуқаро Н.М. номига юборилган почта жўнатмасида 11 дона “каннабис” ўсимлигининг уруғлари яширилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

29.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг