Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳаётни ўргатган муаллим
1368
Ҳаёт ўқилмаган китоб. Унинг пасту баландини, кутилмаган зарбаларини фақатгина ҳаёт қозонида кўп қайнаган инсонлар билан маслаҳатлашибгина енгиш мумкин.
Ҳаётни ўргатган муаллим

Шундай инсонлар борки, уларнинг ҳаёти атрофдагиларга ўрнак, ҳаётда борлиги эса кўпчиликка суянчдир. Бир қарашда бундай инсонларни ҳаёт муаллимига қиёшласак бўлади. Асли Бухоро вилоятининг Бухоро туманида таваллуд топган Шавкат Абдуллаев ҳам худди шундай таърифларга мос инсондир.

Ҳикоямиз қахрамони Шавкат ака мана 22 йилдирки, юртимиз манфаатларини, тинчлигини кўзлаб божхона соҳасида фаолият юритиб келмоқда.

Шавкат аканинг касбий фаолиятига назар ташлар эканмиз, у иш фаолиятини Бухоро вилояти божхона бошқармасида 1998 йилдан инспектор лавозимида бошлаган.

Шавкат ака узоқ йиллар давомида шу соҳанинг сир асрорларини чуқур ўзлаштириб борди ҳамда 2011 йилдан бошлаб Бухоро вилояти божхона бошқармасида бўлим бошлиғи ҳамда пост бошлиғи лавозимларида фаолият юритди.

Ўтган йиллар давомида фидоий ватандошимиз Шавкат Абдуллаев 50 дан ортиқ шогирдлар тайёрлаб, божхона соҳаси учун етук кадрларни етиштирдилар.

Биз албатта, ана шундай инсонлар билан бир замонда ҳамда бир сафда эканлигимиздан ҳамиша фахрланамиз.

28.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг