Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида ана шундай ҳуқуқбузарликка чек қўйилди.
Тезкор тадбир давомида “ISUZI” русумли юк автоулови тўхтатилиб, кўздан кечирилганида, мазкур автоуловда ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 60 дона телевизор ва 52 дона чангютгичлар борлиги аниқланди.
Умумий қиймати 112 миллион сўмни ташкил этувчи ушбу маиший техника буюмлари қонунбузардан ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
28.01.2020