Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сурхондарёда божхона ходимлари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди
1394
Куни кеча мустақил Ўзбекистон тарихида иккинчи бора давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни кенг нишонланди. Шу муносабат билан Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда бошқарма шахсий таркиби, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва эркин ёлланган ходимлар иштирок этишди.
Сурхондарёда божхона ходимлари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди

Тадбирни бошқарма бошлиғи Толибжон Саидов очиб бериб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан сўнгги йилларда божхона соҳасига қаратилаётган улкан эътибор, соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар натижасида тизимда тараққиётнинг янги бир даври бошлангани ва Юртбошимиз томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳамда имкониятларни садоқат ва ҳалол хизмат билан оқлаш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек,  тадбирда сўз олганлар Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасидаги 2020 йил учун устувор вазифаларни амалга оширишда, рақамли иқтисодиётни юксалтиришда ҳар бир божхона ходими ҳам фидоийлик билан ўз ҳиссасини қўшиши шарафли бурч эканлигини таъкидлаб ўтишди.

Бир сўз билан айтганда тизимга юклатилаётган вазифалар божхона органларининг янги имиджини шаклланишига, божхона тадбиркорлик субъектларининг бизнес-ҳамкори ҳамда маслаҳатчиси сифатида хизмат кўрсатадиган органга айлантиради.

Тадбир давомида тизимда хизматни намунали олиб бораётган ҳамда   26 январь божхоначилар кунига бағишланиб ўтказилган спорт мусобақаларида фахрли ўринларни эгаллаган бир гуруҳ божхона ходимлари навбатдаги махсус унвонлар, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 

27.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг