Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳамкорлик юқори самарадорлик гарови!
1207
Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармасида барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийлаштирилган тузилмалар билан ҳамкорликда ўзаро тажриба алмашиниш бўйича ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди.
Ҳамкорлик юқори самарадорлик гарови!

Унда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Ўз хавфсизлик гуруҳи тезкор вакили Ш.Лапасов иштирок этиб, божхона хизмати органларида коррупцияга қарши кураш йўналишида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан батафсил ахборот бериб ўтди.

Тизимда бу йўналишдаги ишлар 2019-2020 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш дастури доирасида мувофиқлаштириб келинмоқда. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида Давлат божхона қўмитасида жамоатчилик асосида доимий фаолият кўрсатувчи 16 кишидан иборат ҳуқуқий тарғибот гуруҳи ташкил этилди.

2020 йилнинг 1 январидан  бошлаб соҳада “Ягона дарча” божхона ахборот тизими жорий этилди. Мазкур тизим орқали ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ваколатли органлардан рухсат беришга доир ҳужжатларни электрон тарзда олиши ва божхона органларига тақдим қилиши мумкин.

Бу эса, табиийки, мамлакатда бизнесни юритиш жараёнларини янада тезлаштириш ва соддалаштиришга хизмат қилиш билан бир қаторда, коррупцияга имкон берадиган турли ҳолатларнинг ҳам олдини олади.

Ўқув семинарига таклиф қилинган бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийлаштирилган тузилма вакилларининг бугунги кунда ходимларни ватанга ва касбига садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг узлуксиз малакасини ошириш борасида амалга ошираётган ишлари бўйича маърузалари тингланиб, ҳамкорликда соҳани ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялар тингланди.

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Ф.Хатамовнинг таклифи ва ташаббуси асосида келгусида барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийлаштирилган тузилма вакилларининг ўртасида ҳамкорликни таъминлаш бўйича таклифлари маъқулланди. 

Ўқув семинар сўнгида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийлаштирилган тузилма вакиллари билан ўтказилган бу каби амалий тадбирларни келгусида кўпроқ ташкил этиб, ходимларнинг малакасини оширишда ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олинди.

 Самарқанд вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

27.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг