Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона ходими иншолар танловининг Республика босқичида фахрли ўринга муносиб деб топилди
1301
Ҳар бир эл, ҳар бир миллат учун ўзининг туғилиб ўсган ватанидан ардоқлироқ маскан бўлмаса керак.
Божхона ходими иншолар танловининг Республика босқичида фахрли ўринга муносиб деб топилди

Юртда ватанни севадиган, ардоқлайдиган ва  ҳимоя қиладиган мардлар бор экан шу юрт доимо юксалаверади, гуллайверади. Юртимизнинг барча гўшаларида айни шу мавзудаги ижодий асарлар ва иншолар танлови мунтазам равишда ўтказилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ўтказилган “Посбониман муқаддас юртнинг!” мавзусида иншо ва шеърий асарлар танловида вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходими М.Пўлатов, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритган эди.  

Юқори савияда ташкил этилган иншолар танловининг Республика босқичида муносиб иштирок этган М.Пўлатов якунда фахрли иккинчи ўринга муносиб деб топилди ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг “Фахрий ёрлиғи” ва қимматбаҳо совғаси билан тақдирланди.

Мазкур ютуқ бошқарма раҳбарияти томонидан эътироф этилиб, барча ёш ходимлар ҳам бу каби ютуқларга ҳаракат қилиб ўз устиларида ишлашлари лозимлиги таъкидланди.

27.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг