Давлат божхона қўмитасининг “Тошкент-АЭРО” Ихтисослаштирилган божхона комплекси мажлислар залида Солиқ кодекси талабларини, ундаги ўзгаришлар, божхона сохасига доир янгиликларни халқчил тилда кенг тарғиб қилиш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси малакали ходимлари иштирокида ходимлар ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари учун ўқув семинари ташкил қилинди.
Семинарда, қатнашчиларга солиқ бўйича кечиктириб тўлашнинг янги имкониятлари, солиқ аудити тартиблари ҳамда солиқ тўловчиларни “ҳалол” ва “нопок” тоифаларига ажратилиши ва уларга нисбатан солиқ органлари томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Шу билан бирга, семинарда йиғилганларга Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси мутахассислари “Ягона дарча” божхона ахборот тизими хақида атрофлича тушунтиришлар беришди. Бундан ташқари, тизимда кузатилаётган муаммолар ва уларнинг ечими хақида фикрлар алмашилди.
24.01.2020