Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мактаб ўқувчилари билан учрашув бўлиб ўтди
1362
Божхона органлари сафига шижоатли, интилувчан, илмга чанқоқ ёшларни жалб қилиш, соҳага бўлган қизиқишни ҳозирдан шакллантириш мақсадида мактаб ўқувчилари ўртасида тарғибот ишлари кенг олиб борилмоқда.
Мактаб ўқувчилари билан учрашув бўлиб ўтди

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари Нукус шаҳридаги 25-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюришди.

 Тадбир давомида божхона ходимлари ўқувчиларга божхона соҳаси фаолияти ва вазифалари ҳақида тушунтириш бериб, келажакда божхоначи бўламан деган ўқувчилар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29-апрелдаги 365-сонли “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори талаблари билан таништириб ўтишди.

Учрашув якунида соҳа ходимлари томонидан ўқувчиларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар берилди.

24.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг