Унда мутахассислар томонидан янги таҳрирдаги солиқ кодексида белгиланган янги норма ва ўзгаришлар бўйича тушунчалар берилди. Хусусан, Жиззах вилоят божхона бошқармасининг тўловлар бўлими бошлиғи Б.Абдуназаров ҳам мазкур кодекс юзасидан тўхталиб ўтди.
Унга кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб киришнинг божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида тасдиқланган нормалари доирасида олиб кирилаётган товарлар солиқ солишдан озод этилиши, шунингдек, янги таҳрирдаги солиқ кодекси билан божхона соҳасига оид бир қатор ўзгартиришлар киритилганлиги бўйича батафсил маълумотлар берди.
Дастур давомида телебошловчи фуқаролар томонидан йўлланган саволларни бирма-бир ўқиб эшиттирди ва соҳа мутахассислари ўз йўналишлари бўйича жавоблар беришди. Дастур ўзаро қизғин савол-жавоб ҳамда мулоқотга бой тарзда ўтди.
24.01.2020