Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Солиқ кодекси тарғиботига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
1239
Самарқанд вилояти божхона бошқармасида шаҳар ва туман ҳокимларининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари ҳамда вилоятдаги тадбиркорлик субъектлари иштирокида янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг мазмун-моҳияти тарғиботига бағишланган семинар ўтказилди.

Унда вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Салихов, вилоят Ўсимликлар карантини инспекцияси бўлими бошлиғи С.Ҳасановлар иштирок этди.

Семинарда соҳа мутасаддилари иштирокчиларга янги таҳрирдаги Солиқ кодексидаги ўзгаришлар хусусида батафсил тушунтиришлар берди.

Чиндан ҳам, янги таҳрирдаги Солиқ кодексига асосан бир қатор махсус солиқ режимлари бекор қилингани тадбиркорлар томонидан ижобий кутиб олинди. Хусусан, кодекс билан бир қанча қулайликлар яратилдики, бу кўплаб фаолият турлари учун олинадиган давлат божи миқдорини деярли 4 бараварга камайтирди.

Семинарда якка тартибдаги тадбиркорлар учун декларация асосида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашни ёки 2020 йилдан бошлаб ўртача 25 фоизгача пасайтириладиган қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни танлаш ҳуқуқи берилгани алоҳида таъкидланди.

Бундан ташқари, семинарда тадбиркорлар ўз фаолияти давомида дуч келган айрим муаммоларни қонуний ечишда маслаҳат сўраб, янги солиқ тизими бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

Шунингдек, семинар иштирокчиларига экспорт-импорт операцияларини амалга  ошириш  тартиб тамойиллари, тадбиркорлик субъектларига яратилган қулайлик тўғрисида Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш ва божхона статистикаси бўлими ходими А.Хакулов, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган товар ва транспорт воситалари устидан ўтказиладиган божхона назоратининг тартиб-таомиллари ҳақида Божхона назоратини ташкил этиш бўлими ходими Т.Назаров, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хориждан олиб кирилаётган товар моддий бойликларидан божхона органлари томонидан ундириладиган божхона тўловлари турлари ҳамда уларга қўлланилаётган имтиёзлар тўғрисида эса Божхона тўловлари бўлими ходими У.Амоновлар батафсил тушунчалар бериб ўтишди.

Вилоят божхоначилари томонидан жойларда янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ва давра суҳбатлари давом этмоқда.  

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

24.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг