Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона конунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Учтепа туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Б.Б.нинг қўлидаги қути холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу қутида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 31,8 миллион сўмлик жами 522 дона “Тропикамид”, “REGAPEN”, “Анданте” ҳамда “Селофен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.
Шундан сўнг, тадбир давом эттирилиб, фуқаро А.Б. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, мазкур автомашина юкхонасида ҳам умумий қиймати 32,8 миллион сўмлик 412 дона “Тропикамид” ҳамда “REGAPEN” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.
Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида умумий қиймати 64,6 миллион сўмлик 934 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
23.01.2020