Жумладан, хорижий мамлакатдан юртимизда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган синтетик толалардан тўқилган матолар белгиланган тартибда Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, олиб келинган товарлар ҳужжатларда кўрсатилганидан 3 519,32 м² ортиқча эканлиги ва шу билан бирга, товарларни таснифлашда ҳам бир қатор қонунбузарликлар содир этилганлиги аниқланди.
Ҳозирда умумий қиймати 1 млрд. 434,5 миллион сўмлик товарлар вақтинча сақловга олиниб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
23.01.2020