Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тамаки ва алкогол маҳсулотларини яширинча олиб кириш режаси барбод бўлди
1112
Республикамиз божхона ходимлари томонидан акциз маркалари билан маркаланмаган алкогол ва тамаки маҳсулотларининг республикамизга ноқонуний олиб кирилишига доир божхона қоидабузарликларини фош қилишда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Тамаки ва алкогол маҳсулотларини яширинча олиб кириш режаси  барбод бўлди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан хориждан кириб келган поезд йўловчиларининг қўл юклари ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, йўловчи фуқаро А.Х. 190 қути тамаки маҳсулотларини вагон купесида божхона назоратидан яшириб олиб келаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, яна бир халқаро йўловчи поездининг йўловчиларидан бири хориж фуқароси И.А.нинг юклари божхона назоратидан ўтказилганида, унинг юклари орасида 105 дона алкоголь  маҳсулотлари  борлиги маълум бўлди.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам Қарши халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаро Т.Ж.нинг юкларини назоратдан ўтказганларида, юклар орасида белгиланган миқдордан 4,25 литр ортиқча спиртли ичимликлар борлиги аниқланди

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

21.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг