Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган хорижий фуқаро Х.И. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, фуқаро Х.И.нинг юклари орасида “опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди ва ушбу модда электрон тарозида ўлчанганда соф оғирлиги 4,46 граммни ташкил килди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
21.01.2020