Хусусан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан дори воситаларининг яширин айланмасига қарши Учтепа туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро Ж.Ў. шартли харидорга 1,8 миллион сўмга 40 дона “Regapen Pregabalin 300 mg” дори воситасини ноқонуний тарзда сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Т.Х. белгиланган тартибда, холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахснинг ёнидан 77 дона “Regapen Pregabalin 300 mg” кучли таъсир қилувчи дори воситаси ва 5 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
21.01.2020