Жумладан, Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора ходимлари билан ҳамкорликда Нишон туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида тумандаги бозори ҳудуди атрофида фуқаро Б.К. шартли харидорга 2 дона гугурт қутиларига жойланган “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини 1 миллион сўмга пуллаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди. Шундан сўнг фуқаро Б.К. холислар иштирокида кўздан кечирилганида, кийимлари орасидан 5 минг сўмлик купюрага ўралган марихуана гиёҳвандлик воситаси ҳамда 8 дона гиёҳвандлик воситаси уруғлари борлиги аниқланди.
Тадбир давом эттирилиб, фуқаро Б.К.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилар экан, унинг хонадонидаги темир устун ичида гугурт қутиларига жойлаб қўйилган 279 дона гиёҳвандлик воситаси уруғлари, шунингдек тахта бўлаклари тагига темир идишларга ҳуфёна тарзда яшириб қўйилган гиёҳвандлик воситалари ўсимлигининг поялари фош этилди.
Шунингдек, ушбу фуқаронинг пайвандлаш устахонасидан ҳам гугурт қутисига жойланган 100 дона гиёҳвандлик воситалари уруғи борлиги аниқланди.
Вилоят ИИБнинг эксперт хулосасига кўра, тадбир давомида олинган ашёвий далиллар 7,3 грамм Марихуана гиёҳвандлик воситаси, 113,1 грамм “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигининг поялари ҳамда жами 387 дона Канабис гиёҳвандлик воситасининг уруғлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
21.01.2020