Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан пойтахтимиздаги корхона номига келган лед лампалар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Текширув давомида, юклар орасида ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 48 миллион сўмлик 2400 дона лед лампалар борлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда, “Сергели” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан темир йўл контейнерида яна бир корхона номига келган товарлар ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Текширув давомида аниқланишича, контейнерда ҳужжатларда кўрсатилмаган 200 та қопда, соф оғирлиги 5000 килограмм “ПВХ гранулалари” товарлари борлиги маълум бўлди.
Натижада эркин муомала режимига расмийлаштиришда 12 миллион сўмдан ортиқ қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Шунингдек, “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан масъулияти чекланган жамият номига хориждан темир йўл контейнерида келган юкларни божхона кўригидан ўтказиш давомида, божхона юк декларациясида ҳамда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий оғирлиги 1000 килограммдан кўпроқ электрод, металл полировка пастаси ва коррозияга чидамли пўлат симлар борлиги аниқланди.
Натижада, ушбу товарлар салкам 22 миллион сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
21.01.2020