Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тиллаларни божсиз олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди
1092
Қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмларининг яширин йўллар билан олиб ўтилишига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Тиллаларни божсиз олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди

Жумладан, Тошкент халқаро аэропортига хорижий рейс билан учиб келган фуқаро М.Л. белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахснинг эгнидаги курткаси чўнтагида божхона назоратидан яширилган ва жисмоний шахслар учун белгиланган божсиз олиб кириш меъёридан ортиқча бўлган умумий қиймати 35 миллион сўмдан ортиқ бўлган 132 гр. тилладан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

21.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг