Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида гиёҳвандлик воситаларининг яширин айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро А.Қ.нинг дала-боғ ҳовлиси белгиланган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.
Натижада, ушбу хонадон шийпонида 5 дона пакетда ва 3 дона челакчада жами оғирлиги 671 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
21.01.2020