Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бир йўловчига 64 та телпак кўплик қилмайдими?
1738
Божхона назоратини четлаб ўтишга уринган кимсаларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига божхона органлари томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Бир йўловчига 64 та телпак кўплик қилмайдими?

Жумладан, “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган йўловчи поезди таркиби белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, поезд йўловчиларидан бири фуқаро М.Т. томонидан декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган умумий қиймати 85 миллион сўмлик 64 дона бош кийимлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

18.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг