Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширинча олиб ўтилаётган гилзалар фош бўлди
1494
Божхона ходимлари томонидан навбатдаги қонунбузилиш ҳолатига ўз вақтида чек қўйилди.
Яширинча олиб ўтилаётган гилзалар фош бўлди

Хусусан, Сурхондарё вилояти  “Сариосиё”  чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган хорижий давлат фуқароси Ш.Н  белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Текширув натижасида, ушбу шахснинг қўл сумкаси ичидан 100 дона “Record” номли 16 калибрли порохсиз гилзалар, 200 дона рангсиз патрон учун полиэтилен контенерлар ва бир дона оқ рангли “УПС-5” номли патрон тайёрлаб бериш учун комплект ускуналари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

18.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг