Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар 100 миллион сўмлик телевизорларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди
1237
Божхона ходимлари томонидан ўтказилаётган тезкор тадбирлар натижасида сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларни ноқонуний айланмасига чек қўйилмоқда.
Божхоначилар 100 миллион сўмлик телевизорларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди

Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида ўтказилди.

Тадбир давомида “Наманган-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Н.А. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда текширувдан ўтказилди.

Натижада, автомашина юкхонасидаги пишириқ қутилари ортига уддабуронлик билан тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва божхона расмийлаштирувидан ўтказилмаган 80 дона телевизорлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

16.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг