Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган косметика воситалари манзилга етиб бормади
1379
Сифати кафолатланмаган косметика воситаларининг юртимизга яширин йўллар билан олиб кирилишига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Сифати кафолатланмаган косметика воситалари манзилга етиб бормади

Жумладан, “Тошкент” халқаро аэропортига хорижий рейс билан учиб келган фуқаролар Б.Д. ва Қ.Н.ларнинг юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахсларнинг юклари орасидан декларацияда кўрсатилмаган ва сифати кафолатланмаган 425 дона косметика воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

16.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг