Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ишлаб чиқарилганига 9 йил бўлган автобусни янги деб ўтказмоқчи бўлганлар фош бўлди
1185
Божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
Ишлаб чиқарилганига 9 йил бўлган автобусни янги деб ўтказмоқчи бўлганлар фош бўлди

Жумладан, хорижий давлатдан юртимизга олиб келинган автобус Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига  қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, мазкур автобус, ҳужжатларда кўрсатилганидек, 2019 йилда эмас, 2011 йилда ишлаб чиқарилганлиги аниқланди ва 760 миллион сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

16.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг