Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Солиқ кодексининг тарғиботи бўйича семинар бўлиб ўтди
1246
Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида Сурхондарё вилояти божхона ва солиқ бошқармалари томонидан янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мазмун-моҳиятига бағишланган кўргазмали семинар йиғилиши ташкил этилди.
Солиқ кодексининг тарғиботи бўйича семинар бўлиб ўтди

Семинарда Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи С.Эшматов, вилоят божхона бошқармасининг биринчи ўринбосари М.Набиев иштирок этиб, солиқ қонунчилиги соҳасида сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳамда Солиқ кодекси мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тадбирда тадбирколик субъектлари ва оммавий ахборот воситаларига янги таҳрирдаги солиқ кодексида белгиланган янги норма ва ўзгартиришлар ҳақида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, семинарда иштирок этган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, соҳа мутахассисларига янги таҳрирдаги Солиқ кодекси бўйича ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди.

Кўргазмали воситалар, тарқатма материаллар семинар иштирокчиларига кенгроқ маълумотлар олиш имконини берди.

16.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг