Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Болалар бизнинг келажагимиз
1702
Болалик — пошшолик даври. Уларнинг ширин сўзлари, гўзал табассуми учун ҳар нарсага тайёрмиз. Мамлакатимизда болажонларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик натижасида уларнинг кўнгли тоғдек кўтарилиши шубҳасиз.
Болалар бизнинг келажагимиз

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан Тахиатош туманидаги Болалар уйига ташриф буюрилди.

 Мазкур Болалар уйи 40 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда бугунги кунда 7 ёшгача бўлган болалар тарбияланмоқда. Шунингдек, ушбу муассасадаги томоша ва спорт зали, ўйин майдончалари қайта таъмирдан чиқарилди. Қайта жиҳозланиб болажонлар учун янги қулайликлар яратилди.

Учрашув давомида божхоначиларга болажонлар ўзларининг бадиий чиқишлари, ёд олган куй-қўшиқ ва шеърларини ҳавола этишди.

Тадбир якунида божхона ходимлари томонидан болаларга китобхонлик кенг тарғиб этилиб, зукко болажонларга турли совғалар улашилди.

16.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг