Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ватанни ҳимоя қилиш барчамизнинг бурчимиз!
1314
Божхона органлари томонидан Президентимизнинг 2019 йил 13 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармойишига асосан “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!” шиори остида вилоят бўйлаб турли тадбирлар ўтказилмоқда.
Ватанни ҳимоя қилиш барчамизнинг бурчимиз!

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Наманган вилояти Норин туманида жойлашган 11-мактаб ўқувчилари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашув чоғида божхоначилар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрамини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга бағишланган ватанпарварлик ойлиги тўғрисида айтиб ўтишди.

Шунингдек, учрашувда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳарбий хизматга бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган божхона соҳасига оид маълумотлар бериб ўтилди.

Юртимиз бўйлаб давом этаётган “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида ўтказилаётган бу каби тадбирлар ёшларимизда ватанга бўлган муҳаббатини янада оширига хизмат қилади.

15.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг