Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хизматда юқори натижага эришган ходимлар муносиб тақдирланди
1342
“14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида вилоятда хизмат олиб бораётган ходимлар билан “Ватанни ҳимоя қилиш – шарафли, олижаноб ва масъулиятли бурч” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Хизматда юқори натижага эришган ходимлар муносиб тақдирланди

Давра суҳбатини вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов кириш сўзи билан очиб, мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, контрабанда ашёларини кириб келишини олдини олиш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган изчил ва тизимли ислоҳотлар, уларнинг натижалари ҳақида гапириб, ватанпарварлик, фидойилик ва пухта билимга эга бўлиш божхоначи учун зарур эканлиги юзасидан фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар бугунги кунда божхона ходимларига Давлатимиз томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитларини таъкидлашиб, буларни ўзларининг ҳалол ва самарали хизматлари билан оқлашга ваъда беришди.

Шундан сўнг, бошқарма бошлиғи томонидан ўз хизмат фаолияти давомида ютуққа эришиб келаётган бир гуруҳ ходимларини “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

15.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг