Куни кеча Навоий шаҳридаги 16-мактаб ўқувчилари ўртасида “Менинг армиям - менинг фаҳрим” мавзусида расмлар танлови ўтказилди. Тадбирда ўқувчи ёшлар томонидан она-юртни мадҳ этувчи, шунингдек ватан ҳимоясига бел боғлаган мард ва жасур ўғлонлар сиймоси чиройли кўринишда акс эттирилди.
Танловда ўқувчилар томонидан чизилган расмларга боқар экансиз ушбу тасвирларда ватанни севиш, асраб-авайлаш, унинг келгуси тараққиётига даҳлдорлик туйғуси болаларга хос беғуборлик билан тасвирланганига гувоҳ бўласиз.
Ҳақиқатдан ҳам, она-ватанимизнинг келгуси тақдири айнан шу каби шижоатли, куч-ғайратга тўлиб, камол топиб бораётган ёш авлод қўлида!
15.01.2020