Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши биносида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳарбий қисмлардаги ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этиш мақсадида “Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг энг намунали ҳарбий қисм бошланғич ташкилоти” танлови бўлиб ўтди.
Танловнинг республика босқичида Хоразм вилояти божхона бошқармасининг Ёшлар иттифоқи етакчиси Хўжаниёзов Жўрабек фахрли III-ўринни эгаллади.
Танлов ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.