Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан “Ватан муқаддас уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир” шиори остида Термиз шаҳрида жойлашган 4-сон ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқувчи ёшлари билан учрашув ўтказилди. Унда божхона постларида хизмат олиб борадиган кичик инспектор-кинологлар ўз хизмат итлари билан кўргазмали чиқишни амалга оширишди. Божхона ходимлари томонидан, соҳа фаолияти ва ҳарбий ҳизмат ҳақида кенг тушунчалар берилди. Тадбир давомида ўқувчи ёшлар ўз чиқишлари ва концерт дастурлари билан байрамга ўзгача кўтаринки кайфият бағишлади.
Республикамиз ёшларининг кенг қатламини қамраб олишга қаратилган бу каби тадбирлар Давлат божхона қўмитасининг барча тузилмаларида давомли тарзда ўтказилмоқда.
14.01.2020