Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Термиз аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан Термиз туманидаги 6-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчи ёшлари билан Термиз халқаро аэропортининг божхона назорати ҳудудида учрашув ташкил қилинди.
Учрашувда, ёшларга, божхона ходимларининг халқаро аэропортлардаги фаолияти, божхона назорати техник воситалари ҳақида маълумотлар берилди.
Тадбир якунида ўқувчи ёшлар ҳам ўз фикрларини билдиришиб, ёшлардан кўпчиликлари “Божхоначи –шарафли касб” эканлиги ва улар ҳам келажакда божхоначи бўлиш истаги борлигини айтиб ўтишди.
“Ватанпарварлик ойлиги” доирасидаги тадбирлар вилоят божхона бошқармасининг барча божхона постлари томонидан давом эттирилмоқда.
14.01.2020