Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ховосда профилактик тадбир бўлиб ўтди
2755
Айни пайтда жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарлик профилактикаси борасида божхона органлари томонидан ҳам қатор ишлар олиб борилмоқда.
Ховосда профилактик тадбир бўлиб ўтди

Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси рахбарияти томонидан тасдиқланган жадвал асосида жорий  йилнинг ўтган  даври  мобайнида бошқарма ва божхона постлари томонидан хокимият, олий ва ўрта таълим муассасалари, бошқа идора ва ташкилотларда тадбиркорлик субьектлари, кичик ва ўрта бизнесс вакиллари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахасислар, чегара худудларида яшовчи маҳалла фаоллари ва ахолиси, шунингдек чегара божхона постлари орқали харакатланадиган фуқаролар ва жамоатчилик билан  учрашув,  семинар  ва  давра  сухбатлари  ўтказиб келинмоқда.

Ана шундай учрашувлардн бири Сирдарё вилояти, Ховос туманидаги 14-сонли Болалар мусиқа ва маданият саройида бўлиб ўтди. Унда Сирдарё вилояти хокимлиги, ДХХ, ИИБ, Прокуратура, адлия бошқармаси, бошжхона бошқармаси, хотин-қизлар қўмитаси, Нуроний жамғармаси, Сирдарё вилояти ёшлар иттифоқи аъзолари, имом хатиблар, профилактика нозирлари, МФЙ раислари, Маънавият ва маърифат маркази ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар юртимизда олиб борилаётган ислохотлар, янгиликлар ва ўзгаришлар хақида сўз юритиб, яқинлашиб  келаётган  Қурбон  хайити ва Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги байрамини муносиб кутиб олиш, байрам кунлари жамоат хавфсизлиги таъминлаш, хушёрликни ошириш, хар бир худудда тинчликни асраш  борасида  зарур  чора-тадбирлар  белгиланиши  борасида  сўз  юритдилар.

Йиғилиш давомида иштирокчиларга божхона қонунчилигидаги ўзгаришлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун берилаётган имтиёзлар, рўй бераётган ислохотлар, коррупцияга қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профлактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш,  одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш, фуқаролар ва жамоат ташкилотларини хуқуқбузарликлар профлактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш борасида атрофлича сўз юритилди.

Сирдарё    вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

17.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг