Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган 676 миллион сўмлик матолар фош этилди
918
Божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхоначилар кескин кураш олиб боришмоқда.
Ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган 676 миллион сўмлик матолар фош этилди

Жумладан мамлакатимизда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига хориждан келтирилган мато товарлари Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, матолар ҳужжатларда кўрсатилганидан 162 240 кв.метр кўп эканлиги аниқланди.

Ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган товарларнинг умумий қиймати 676 миллион сўмни ташкил қилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

9.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг