Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан “Тропикамид” дори воситасининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро Н.Ж. томонидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 50 миллион сўмлик 500 дона “Тропикамид” дори воситаларини яширинча сотаётган вақтида тезкор гуруҳ ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
9.01.2020