Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаролар Н.Н. ва Т.Т. шартли харидорга 150 дона “Трамадол 50 мг.” дори воситасини ноқонуний тарзда сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Шунингдек, тадбир давомида фуқаролар текширилганида, фуқаро Н.Н.нинг ёнидан 1 дона “Тропикамид 10мг/мл” дори воситаси борлиги аниқланди.
Юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
7.01.2020